{{ message }}

Унаи Эмери: «Арсенал» январь ойида футболчи сотиб олмайди, лекин...

«Арсенал» клубининг бош мураббийи Унаи Эмери қишги трансфер оралиғида футболчи сотиб олмаслиги ҳақида гапириб ўтди.

«Арсенал» январь ойида футболчи сотиб олмайди, фақатгина ижарага олишимиз мумкин.

Денис Суарес атрофидаги вазият ҳақида ҳеч нарса билмайман. Лекин такроран айтишим мумкин, фақатгина ижарага олиши мумкин.

Биламан, клуб ушбу вазиятда бизга ёрдам берадиган ўйинчилар излаш ишларини олиб бормоқда. Ушбу футболчиларнинг юқори савияли эканлигини биламан. Лекин мен кўп футболчи сотиб олмайман.

Мен Рэмзига ҳар куни «Арсенал» учун кераксан деяпман. Мен унинг сўнгги учрашувдаги ўйинидан кўнглим тўқ. У «Блэкпул»га қарши баҳсда ўйин амалиёти кераклигини сўради. У менга: «Мураббий, мен ўйнамоқчиман» деди.

Рэмзининг келажаги ўзи, оиласи ва агентининг қўлида. У ҳар куни машғулотларда яхши ҳаракат қилмоқда. Мен унинг бутун диққат эътиборини жамоавий ўйинга қаратишини истайман, шу жумладан шанба куни «Вест Хэм»га қарши ўйинда.

Мен унинг қарорларини ҳурмат қиламан. Ушбу вазият борасида бошқа нарса дея олмайман. Энг муҳими, Аарон Рэмзи биз билан. Унинг келажагини ҳурмат қиламан, чунки у шахсан қарор қабул қилмоқда», - дейди Эмери.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар