{{ message }}

«Реал» Роналдунинг А Сериядаги рақобатчиси учун 30 млн евро таклиф қилди

«Женоа» клуби ҳужумчиси Кшиштоф Пентек фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.

Telemadrid нашрининг хабар қилишича, мадридликлар клуби музокараларга фаол киришган ва 23 ёшли футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилган.

Аввалроқ, «Реал» футболчини ижарага олишни истаётгани хабар қилинганди.

Пентек ушбу мавсум А Серияда 19та ўйин ўтказиб, 13 голга муаллиф бўлди ва тўпурарлар пойгасида фақат Криштиану Роналдудан ортда бормоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар