{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

«Манчестер Юнайтед» клуби бирданига уч нафар футболчиси билан шартномасини узайтириш мақсадида.

Булар Андер Эррера, Хуан Мата ва Эшли Янг. Ҳар уччала футболчининг шартномалари ёзда якунига етади ва ҳозирдан бошқа клуб билан музокара олиб бориши мумкин.

ESPN нашрининг маълумотига кўра, «МЮ» вакиллари янги шартнома борасида футбочилар билан келишувга эришишига ишонмоқда.

30 ёшди Мата премьер-лиганинг бошқа клубларидан қизиқишлар бўлишига қарамай клубда қолишни истамоқда.

Эррера эса бош мураббий лавозимига Оле-Гуннар Сульшернинг тайинланганидан хурсанд ва келишувни узайтиришга рози.

Янг ҳам қолишга рози, фақатгина доимий ўйин амалиётига эга бўлишига кафолат олиш шарти билан. Ҳимоячида Италия, Испания, МЛС ва Хитойдан таклифлар бор.

Манба: www.espn.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар