{{ message }}

«Барселона» Кубок баҳсида «Леванте»га ютқазиб қўйди

Испания Кубоги 1/8 финал илк баҳсидан ўрин олган  «Леванте» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сьюдад де Валенсия»да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Эрик Кабако мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 18-дақиқада Борха Майораль ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Каталонлар 85-дақиқага келибгина ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Филиппе Коутиньо пенальтини аниқ бажариб, жамоасининг муҳим голини урди.

Шу тариқа, бир қатор етакчиларисиз ҳаракат қилган «Барселона» сафар ўйинида ютқазиб қўйди. Ушбу жамоалар ўртасида «Камп Ноу»даги ўйин 17 январда бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Испания Кубоги
1/8 финал, илк ўйин

Леванте – Барселона 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 4 Кабако, 2:0 – 18 Майораль, 2:1 – 85, пенальти Коутиньо.

Леванте – Фернандес, Кабако, Родригес (Джейсон, 69), Постиго, Коке, Кампанья, Прцич, Рочина (Дукуре, 75), Саймон, Майораль, Боатенг (Моралес, 62).

Барселона – Силлессен, Миранда (Серджи Роберто, 46), Брандарис (Лангле, 58), Мурильо, Нелсон Семеду, Коутиньо, Видаль, Дембеле, Аленья, Малком (Денис Суарес, 67), Бускетс.

Огоҳлантиришлар: Мурильо (22), Аленья (39), Прцич (41), Брандарис (43), Кабако (49), Бускетс (74).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар