{{ message }}

Олмалиқдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Хабарингиз бор, Олмалиқнинг АГМК жамоаси келаётган мавсумда Осиё Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади. 

Клуб илк бора халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Шу сабабдан айни пайтда АГМКнинг уй стадионида стадионни халқаро талабларга мослаштириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, стадионда ОАВ вакиллари ўйин пайти ишлаши учун алоҳида медиа-трибуна, шунингдек, махсус меҳмонлар учун CIP-сектор ва матбуот анжуманлари хонаси барпо этиш ишлари бошлаб юборилган.

Қолаверса, стадионнинг жамоалар кийим алмаштириш хоналари, учрашув комиссари учун мўлжалланган хоналар, допинг текшируви, тиббиёт хоналари таъмирдан чиқарилмоқда. 

Яқин вақт ичида стадион бемалол халқаро учрашувларни ўзида қабул қилиш имконига эга бўлади.  

  

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар