{{ message }}

Осиё Кубоги. Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг

БАА майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақаси давом этади. Бугун учта ўйинга гувоҳ бўламиз.

Австралия терма жамоаси Фаластинга қарши саф тортади. Биринчи турда кутилмаганда Иорданияга имкониятни бой берган “кенгурулар”ни осон ўйин кутиб турибди деб бўлмайди. Ўз навбатида Фаластин ҳам илк турда Сурияга муносиб қаршилик кўрсата олди. Бугунги ўйинда Австралия очко кирита олса, у ҳолда Иордания термаси муддатидан аввал биринчи ўринни қўлга киритади.

Кейинги ўйин Филиппин ва Хитой термалари ўртасида кечади. Биринчи турда қўшнилармиз Қирғизистон устидан қийин ғалабага эришган хитойликларни яна бир жиддий синов кутиб турибди. Филиппин гарчи гуруҳ аутсайдерларидан бири ҳисобланаётган бўлсада, 1-турда корейсларга муносиб қаршилик кўрсата олди.

Бугунги дастурни Қирғизистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунлаб беради. Бу баҳсда яққол фаворит шубхасиз Жанубий Корея ҳисобланади, гарчи биринчи турда минимал ҳисобдаги ғалаба қўлга киритилган бўлсада, Бенту шогирдлари ўзларига ишониб ҳаракат қилишмоқда.

Осиё Кубоги-2019, 2-тур

Фаластин – Австралия
11 январь, 16:00

Филиппин – Хитой
11 январь, 18:30

Қирғизистон – Жанубий Корея
11 январь, 21:00

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар