{{ message }}

Дубай сафари. Куперга ёқмаган майдон ва Ҳиндистоннинг ўйинини кўрмаган ҳинд

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Туркманистонга қарши майдонга тушади. Учрашув аҳамияти жуда катта, Осиёда рақиб танланмайдиган давр келганини эса биринчи тур ўйини кўрсатиб берди. Кеча мезбон БАА терма жамоаси Ҳиндистон билан ўйинда қандай қийналганини кўрдингизми?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳридаги илк машғулотини "Рашид стедиум" ўйингоҳи худудидаги машғулот майдонида ўтказган эди. Аммо бизга маълум қилишларича, бу майдон Эктор Куперга ёқмаган. Яна ҳам аниқроғи, ёритиш тизими аргентиналик мураббийга маъқул келмади.
Шу боис ҳам айни вақтда ташкилотчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун бошқа машғулот майдони қидирмоқда. Шу ўринда биз ҳам янги жой аниқ бўлишини кутяпмиз. Дубай - катта шаҳар. Қаерга бориш кераклигини аввалдан билмасанг, кейин анча қидириб қолиш мумкин.
Ҳозирча, шу. Насиб қилса кечки машғулотдан репортаж бўлади. Яна нима дейиш мумкин. Дарвоқе, бу ердаги мусобақага қизиқиш ҳақида битта мисол. Репортаж аввалида Ҳиндистон терма жамоасининг БААга қарши ўтказган ўйинини келтириб ўтгандим. Бу ўйин ҳақида биз турган меҳмонхонанинг ҳиндистонлик ходими билан гаплашиб қолдим. Аниқроғи, гаплаша олмадим. Чунки унда ўйин кўришга вақти бўлмабди.
Топингчи, футболнинг ўрнига нима томоша қилибди? Ҳа, тўғри, кино!
Сайтимиздан узоқлашманг, яна алоқага чиқамиз.


Зафар ҚОСИМОВ
Uff.uz учун махсус, Дубай

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар