{{ message }}

Дубай сафари. Ўзбекистон – Туркманистон ўйинига тайёрмиз

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Туркманистонга қарши майдонга тушади. Ҳозиргина ўйин бўладиган стадионга етиб келдик ва медиа марказда тайёргарлик кўришни бошлаб юбордик.

Ҳозирча "Рашид стедиум"даги медиа марказда асосан ўзбекистонлик ва маҳаллий журналистлар фаолият юритмоқда. Шунингдек Уммондан ҳам ҳамкасбларимиз ташриф буюришган. Аммо Япониядан ҳозирча бирорта ҳам вакил кўрмадик. Афтидан уларнинг бор эътибори Уммонга қарши баҳсга қаратилган.

Қизиқ томони, Туркманистондан бирорта ҳам ОАВ ходимини кўрмадик. Бу масалани аниқлаш учун ҳатто ОФКдан қўйилган махсус вакиллардан ҳам сўраб келдим. Жавоб - йўқ! Балки энди келишар, ҳар ҳолда ўйин бошланишига ҳали икки соатдан мўлроқ вақт бор.

Ҳозирча шундай гаплар. Дубайда об-ҳаво шароити шунчаки супер даражада. Стадион ҳолати яхши. Биз эса Уммон - Япония ўйинини кузатмоқдамиз.

Сайтимиздан узоқлашманг, сиз билан яна алоқага чиқамиз...

Зафар ҚОСИМОВ
Uff.uz учун махсус, Дубай.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар