{{ message }}

Япония кичик ҳисобда Уммондан устун келди ва плей-офф йўлланмасини ҳал қилди

Осиё Кубоги-2019 F гуруҳи 2-турида Уммон терма жамоаси футболчилари Японияга мағлуб бўлишди. Кун чиқар юрт вакиллари ушбу ғалаба билан плей-офф босқичида иштирок этиш учун йўлланмани нақд қилиб қўйишди.

Учрашувни японлар фаол бошлашди ва позицион ҳужумлар билан ажралиб туришди, биринчи бўлим ўрталарида ҳакам баҳсли вазиятда уммонликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Уни Генки Харагучи аниқ бажариб жамоасини олдинга оилб чиқди.

Бўлим сўнггида япониялик футболчи ўз жарима майдони ичида қўлиб билан ҳаракат қилди, бироқ ҳакам бу сафар пенальти белгиламади. Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам сустлашиб қолди ва ўйин асосан майдон марказида кечди.

Шу тариқа, Япония муддатидан аввал плей-офф масаласии ҳал қилди.

Осиё кубоги-2019

F гуруҳи 2-тур

Уммон– Япония 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 28, пенальти Харагути.

Уммон – Аль-Рушайди, Аль-Мусалами, Аль-Брайки, Аль-Мухайни, Аль-Саади, Аль-Бусайди, Аль-Яхьяи (Аль-Гассани, 67), Аль-Махайджри, Аль-Мухайни, Аль-Гассани (Аль-Хаджри, 77), Аль-Яхмади.

Япония – Гонда, Йосида, Эндо, Нагатомо, Томиясу, Харагути, Сибасаки, Минамино, Доан (Ито, 84), Сакаи, Китагава (Муто, 57).

Огоҳлантиришлар: Аль-Махайджри (26), Доан (36), Аль-Мухайни (49), Минамино (67).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар