{{ message }}

Язгули Хожагелдиев: Ўзбекистон терма жамоасини фақат табриклашим мумкин

Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Уммон (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб рақиб жамоа бош мураббийи Язгули Хожагелдиев иштирок этди.

-Ўзбекистон терма жамоасидан шундай ўйин кутганмидингиз? Чунки жамоангизда қандайдир яхлитлик кўринмади?

-Мен фақат Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклашим мумкин

-Жамоангиз Японияга қарши ёмон кўринмаганди. Бугун нима бўлди?

-Айнан шуни ўзим ҳам тушуна олмаяпман.

-Жамоангиз таркибида асосан бир клуб футболчилари тўп суради. Бунга сабаб нимада, ички биринчиликда рақобат йўқми? (Турманистон миллий жамоаси асосий таркибида "Олтин асир" клубининг 7 нафар футболчиси ўйнади).

-Жамоам таркибида фақат бир клуб футболчилари ўйнамайди. Битта клубдан фақат етти футболчи бор, ҳолос.

-Жамоангизда ҳамон имконият борми?

-Ҳа, биз ҳамон гуруҳдан чиқиш имкониятига эгамиз.

-Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояда ўйнаши кутилганди, аммо ҳужумга ўтди. Рақибнинг ғалабасига шу сабаб бўлдими?

-Бу саволга жавоб беришни истамайман. No comment!

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар