{{ message }}

Daily Mail: Эмери «Арсенал»нинг январьда янги футболчи сотиб олиши учун Ўзилни сотиб юбормоқчи

«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоа бош мураббийи Унаи Эмерининг келажакдаги режаларига кирмайди.

Испаниялик мутахассис 30 ёшли немис футболчисини қишги трансфер мавсуми якунига етмасидан сотиб юбормоқчи ва тушган маблағ эвазига янги футболчи сотиб олишни истамоқда.

Бир йилдан кам бўлган муддат аввал Ўзил «Арсенал» клуби билан янги шартнома тузган эди ва унга кўра, ҳар ҳафта 350 минг фунт маош олмоқда.

Daily Mail нашрининг маълумот беришича, футболчининг ўзи бошқа клубга ижара асосида кетишни истамаяпти.

Манба: www.dailymail.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар