{{ message }}

Пеллегрини: Арнаутович? Исталган футболчи бундай таклифдан сўнг кетишни истаб қолади

«Вест Хэм» клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жамоа ҳужумчиси Марко Арнаутович билан юзага келган воқеа Димитри Пайетнинг юзага келган вазиятга ўхшамаслигини айтиб ўтди.

Аввалроқ, лондонликлар клуби Арнаутович трансфери борасида «Шанхай СИПГ»дан тушган 35 млн фунтлик таклифни рад этганлари маълум бўлганди.

«Унинг кайфияти? Бундай таклифдан сўнг исталган одам кетишни истайди. Ҳозирда барча унинг келажаги борасида гапирмоқда.

У ўзи учун нима яхши экани билади. Кўрамиз нима бўлар экан, аммо «Вест Хэм» уни қўйиб юбормайдиган бўлса, Марко клуб учун ўйнашдан бош тортади деб айта олмайман», — дейди Пеллегрини.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар