{{ message }}

Гильем Балаге: Мората «Атлетико» билан шартномасини келишиб олди

Испаниялик журналист Гильем Балаге «Челси» клуби ҳужумчиси Альваро Моратанинг Испанияга қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

«Атлетико» клуби Мората билан алоқага чиқмасидан олдин футболчи «Севилья» билан келишиб қўйган эди, лекин кейин Альваро ўзининг ёшликдаги жамоасига ўтишни истаган. У мадридликлар билан шартномасини келишиб қўйган.

«Атлетико» катта эҳтимолга кўра, ҳужумчиси Никола Калинични сотиб юборади ва Мората учун бўш жой яратади. Ўз навбатида лондонликлар сафига «Милан»дан Гонсало Игуаин ўтмоқда.

Манба: www.bbc.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар