{{ message }}

«Реал» 20 ёшли ҳимоячи учун 50 млн евро сарфлаши мумкин

«Реал» клуби «Порту» ҳимоячиси Эдер Милитаога қизиқиш билдирмоқда.

АS нашрининг хабар қилишича, «Реал» 20 ёшли футболчининг шартномасидаги 50 млн евро товон пули ҳақидаги бандни фаоллаштириши мумкин.

Милитаонинг «Порту» билан келишувига кўра товон пули ёзда 75 миллион еврога қадар кўтарилади.

Манбада таъкидланишича, мадридликлар футболчининг агентига алоқага чиққанлар.

Бироқ «Порту» бразилиялик футболчини қишки трансфер мавсумида қўйиб юбормоқчи эмас.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар