{{ message }}

«МЮ» етакчи футболчиси билан янги битм имзолашга яқин

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль манкунианлар билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Sky Sports нашрининг хабар қилишича, 23 ёшли футболчи билан янги битм беш йилга мўлжалланган. Аввалроқ, томонлар келишувни 2020 йилга қадар узайтириш бандини фаоллаштиргандилар.

Марсьяль ушбу мавсум АПЛда 17 ўйин ўтказиб, 8 гол ва битта голлик узатмага муаллиф бўлди.

Манба: www.skysports.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар