{{ message }}

«Вулверхэмптон» драматик ўйинда «Лестер»ни таслим этди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган  «Вулверхэмптон» – «Лестер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Молине Стэдиум»да кечган баҳсда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди.

«Бўрилар» сафида Диогу Жога хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голни Райан Бернет киритди. «Тулкилар»нинг жавоб голларига Демарай Грей ва Уэс Морган муаллиф бўлишди, яна бир голни Конор Коди ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Шу тариқа, «Вулверхэмптон» 93-дақиқада урилган гол эвазига уч очкони қўлга киритди ва 32 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда. «Лестер» (31) эса 9-поғонага тушиб кетди.

АПЛ, 23-тур

Вулверхэмптон – Лестер 4:3 (2:0, 2:3)

Голлар: 1:0 – 4 Диогу Жота, 2:0 – 12 Беннетт, 2:1 – 47 Грэй, 2:2 – 51, автогол Коуди, 3:2 – 64 Диогу Жота, 3:3 – 87 Морган, 4:3 – 90+3 Диогу Жота.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Коуди, Рубен Винагре (Доэрти, 73), Кастро, Беннетт, Рубен Невеш, Дендонкер, Моутинью (Гиббс-Уайт, 81), Саисс, Диогу Жота, Хименес.

Лестер – Шмейхель, Магуайр (Эванс, 48), Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Грэй, Ндиди, Барнс (Мэддисон, 73), Менди, Симпсон (Ихеаначо, 83), Варди.

Огоҳлантиришлар: Менди (2), Беннетт (44), Рикарду Перейра (45), Диогу Жота (45), Ндиди (58), Кастро (86).

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар