{{ message }}

«Рома» голларга бой бўлган баҳсда «Торино»дан устун келди

Италия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган  «Рома» – «Торино» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олимпико» стадионида кечган баҳсда мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

Дастлаб римликлар Николо Дзаньоло ва Александар Коларов томонидан киритилган голлар эвазига олдинга ўтиб олишди.

Иккинчи бўлим дебютида Томас Ринкон ҳисобни қисқартирган бўлса, 67-дақиқада Кристиан Ансальди туринликларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим ўрталарида Стефан Эл-Шаарави ўзининг аниқ зарбаси билан мезбонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Рома» очколарини 33тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилиб олди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

А Серия, 20-тур

Рома – Торино 3:2 (2:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 15 Дзаньоло, 2:0 – 34, пенальти Коларов, 2:1 – 51 Ринкон, 2:2 – 67 Ансальди, 3:2 – 73 Эль-Шаарави.

Рома – Ольсен, Манолас, Коларов, Карсдорп (Сантон, 80), Фасио, Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Ундер (Эль-Шаарави, 6), Клюйверт (Шик, 72), Джеко.

Торино – Сиригу, Войнович (Беренгер, 83), Нкулу, Джиджи, Ансальди, Яго Фальке (Дзадза, 55), Ринкон, де Сильвестри, Париджини (Эдера, 75), Айна, Белотти.

Огоҳлантиришлар: Клюйверт (61), Кристанте (65), де Сильвестри (70), Ринкон (90), Белотти (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар