{{ message }}

«Ливерпуль» «Энфилд»даги голлар-шоусида «Кристал Пэлас» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган  бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Ливерпуль» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди. «Энфилд»даги голлар-шоусида майдон эгалари иродали ғалабани қўлга киритишди.

34-дақиқада Эндрос Таунсенд лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Муҳаммад Салоҳ мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай Роберто Фирмино мерсисайдларнинг иккинчи голини урди.

65-дақиқада Жеймс Томкинс ҳисобни тенглаштиришга эришди. 75-дақиқада Салоҳ дубль қайд этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар камчилик бўлиб қолишди. Жеймс Милнер иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Жамоалар ҳакам томондан қўшиб берилган вақтда яна биттадан дарвозаларни ишғол қилишди.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари очколарини 60тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттиришмоқда.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

АПЛ, 23-тур

Ливерпуль – Кристал Пэлас 4:3 (0:1, 4:2)

Голлар: 0:1 – 34 Таунсенд, 1:1 – 46 Салах, 2:1 – 53 Фирмино, 2:2 – 65 Томкинс, 3:2 – 75 Салах, 4:2 – 90+3 Мане, 4:3 – 90+5 Майер.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Матип, Робертсон, Хендерсон, Милнер, Кейта (Шакири, 71), Фабиньо (Лаллана, 87), Мане, Фирмино, Салоҳ (Рафаэл Камашу, 90).

Кристал Пэлас – Сперони, Томкинс, ван Анхолт, Уан-Биссака, Сако, Макартур (Майер, 81), Миливоевич, Таунсенд, Куяте (Шлупп, 75), Заа, Айю (Уикхэм, 81).

Огоҳлантиришлар: Айю (42), Милнер (82).

Четлатиш: Милнер (89).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар