{{ message }}

«Атлетико» сафарда «Уэска»ни йирик ҳисобда енгди

Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган  «Уэска» – «Атлетико» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Эль Алькорас»даги ўйин мадридликларнинг йирик ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 31–дақиқасида Люка Эрнандес меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Сантьяго Арьяс жамоасининг иккинчи голини урди. 71-дақиқада Коке ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, «Атлетико» очколарини 41тага етказиб олди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. «Уэска» (11) эса сўнгги ўринда бормоқда.

Ла Лига, 20-тур

Уэска – Атлетико 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 31 Люка Эрнандес, 0:2 – 52 Арьяс, 0:3 – 71 Коке.

Уэска – Сантамария, Инсуа, Пулидо, Мирамон, Эчейта, Феррейро, Мусто (Эррера, 70), Ривера (Авила, 53), Гомес, Эрнандес (Алекс Гальяр, 61), Гальего.

Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес (Монтеро, 86), Арьяс, Годин, Родри Эрнандес, Парти, Лемар (Хоакин Муньос, 90), Коке (Мольехо, 72), Корреа, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Эчейта (24), Хименес (62), Корреа (64), Гальего (68).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар