{{ message }}

Массимилиано Аллегри: Дибала буюк ўйинчи бўлади

«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати доирасида «Кьево» (3:0) жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида гапириб ўтди.

«Қаердадир суст ва тартибсиз ҳаракат қилдик, бироқ йигитлар ўз даражасини ва савиясини кўрсатди. Биз атиги битта гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Ажойиб ғалаба, олдинга ҳаракат қиламиз.

Дибаланинг ушбу ўйинини кузатиш жуда ҳам ёқимли (Дибаланинг ҳисобида иккита голли узатма бўлди – таҳр.UFF.uz). Гол ура олмаганидан хафа бўлган бўлиши мумкин, лекин у ҳақиқатдан ҳам буюк футболчи бўлади.

Хедиранинг тиззасида шиш бор. Унинг ҳолатини яқин соатларда биламиз.

Джан яхши ўйнади, лекин у тўп билан тезроқ ҳаракат қилиши лозим», - дейди Аллегри.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар