{{ message }}

«Кардифф»нинг энг қиммат футболчиси ўтирган самолёт самода бедарак йўқолди

«Кардифф» клубининг янги футболчиси Эмилиано Сала ўтирган самолёт самода бедарак йўқолган.

Кеча Сала «Нант»даги собиқ шериклари билан хайрлашган ва шахсий самолётга ўтириб, Уэльс томон парвоз қилган. Бироқ самолёт етиб келиши кутилган вақтдан бир соат олдин радарлардан йўқолиб қолган. Ҳозирда қидирувлар учун иккита верталёт ва бир нечта кемалар юборилган.

RMC нашрининг хабар қилишича, самолёт Гернси оролига фавқулотда қўниш учун рухсат сўраган. Полиция маълумотига кўра, қўниш учун рухсат самолёт 1500 метр баландликда бўлганида сўралган, радардан эса 700 метр баландликда йўқолиб қолган.

Аввалроқ, «Кардифф» аргентиналик футболчи трансфери учун 20,5 млн евро тўлаган. Бу эса клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлганди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар