{{ message }}

«Ньюкасл» қишда янги футболчи сотиб олмаса Бенитес мавсум охирида жамоани тарк этади

«Ньюкасл» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг клуб эгаси Майк Эшли билан муносабатлари жиддий равишда ёмонлашди.

Испаниялик мутахассис унга қишда ваъда қилинган икки футболчи сотиб олинмаса мавсум охирида жамоани тарк этишга қарор қилди.

Агарда «Ньюкасл» мураббийнинг талабларига эътибор қаратмаса, Бенитес ёзда якунига етадиган шартноманинг узайтирилиши ҳақидаги барча таклифларни рад этади.

58 ёшли испаниялик мутахассис «Ньюкасл» клубида 2016 йилдан буён фаолият юритмоқда. У клуб билан биргаликда 2016/17 мавсум премьер-лигага қайтди.

Бенитес бир неча маротаба клубнинг трансфер бозоридаги сиёсатидан норози эканлигини айтди.

Манба: www.thetelegraph.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар