{{ message }}

Расман! Паредес – «ПСЖ» футболчиси

“Зенит” ярим ҳимоячиси Леандро Паредес “ПСЖ”га ўтди.

Парижликлар 24 ёшли аргентиналик футболчи билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекдилар. “ПСЖ”да Паредес 8-рақам остида ўйнайди.

Аввалроқ, клублар 40 миллион евро соф ҳамда 5 миллион бонус пули эвазига Паредеснинг трансфери борасида келишувга эришганликлар хабар қилинганди.

Жорий РПЛда Паредес 15 марта майдонга тушиб, 3та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилганди. Бундан ташқари, Паредес “Бока Хуниорс”, “Кьево”, “Эмполи” ҳамда “Рома” каби жамоаларда тўп сурган.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар