{{ message }}

«Ростов» Элдор Шомуродов борасида Осиёдан фойдали таклиф олган

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Телеграмдаги “Футболиум” блогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида маълумот бериб ўтди.

Никимбаевнинг хабар қилишича, россиялик ҳамкасби билан суҳбатда “Ростов” ҳужумчиси мавзуси кўтарилган. Хусусан, россиялик журналист шундай деган:

“Ростов” Осиё Кубогидан сўнг Шомуродовнинг трансфери борасида таклиф олган. Бу ўринда гап бир неча миллион ҳақида кетмоқда.

Шомуродов Валерий Карпиннинг ўйин тизимига у қадар мос тушмаяпти. Боз устига Элдорнинг рақобатчилари ҳам таркибда анча кўп бўлади. Шундай экан, агар таклиф анча фойдали – 5-6 миллионлик бўлса “Ростов” охир-оқибат трансфер борасида якуний қарор қабул қилиши мумкин.

Аммо бунақа пулни фақат Осиё клублари таклиф этиши мумкин. Чунки Россия чемпионатида ҳар доим ҳам асосий таркибда майдонга туша олмаётган футболчи учун Европадан ҳеч бир клуб бу қадар катта пул тўламайди.

Алишер Никимбаев бунга нисбатан ўз эътирозини билдириб, шундай ёзади:

- Элдор 23 ёшидаёқ Осиёга қайтишга рози бўлмаслиги мумкинлигини айтиб, эътирозимни билдирдим. Икки йилгина олдин “Бунёдкор” уни Қатарга сотишга тайёр эди, аммо футболчи бу таклифни рад этиб, Европага кетиш имконини кутишни маъқул кўрган.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар