{{ message }}

АПЛ. «Тоттенхэм» сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига «Уотфорд»ни таслим этди, «Ливерпуль» эса «Лестер» билан дуранг ўйнади

Англия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Тоттенхэм» клуби «Уэмбли»да «Уотфорд» билан баҳс юритди. Унда лондонликлар иродла иғалабани қўлга киритишди.

38-дақиқада Крейг Кэткарт меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, бунга майдон эгалари 80-дақиқада Сон Ҳин Миннинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. 87-дақиқада Фернандо Льоренте «шпорлар»га ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Параллел кечган баҳсда «Ливерпуль» жамоаси «Лестер»ни қабул қилди. «Энфилд»да кечган баҳсда жамоалар муроса йўлини танлашди.

Мерсисайдлар 3-дақиқадаёқ Садьо Маненинг голидан сўнг олдинга чиқиб олишди, биринчи бўлим якунланиши арафасида Харри Магуайр мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, «Тоттенхэм» очколарини 54тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўриндаги «Ман Сити» (56) билан фарқни икки очкогача қисқартирди. «Ливерпуль» эса 61 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

АПЛ, 24-тур

Тоттенхэм – Уотфорд 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 38 Кэткарт, 1:1 – 80 Сон Ҳин Мин, 2:1 – 87 Льоренте.

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген (Ламела, 79), Орье (Лукас Моура, 46), Сиссоко (Триппьер, 69), Уинкс, Эриксен, Роуз, Льоренте, Сон Ҳин Мин.

Уотфорд – Фостер, Янмат, Мариаппа, Кэткарт, Холебас, Клеверли (Уилмот, 66), Капу, Хьюз, Перейра, Деулофеу (Саксесс, 61), Дини.

Огоҳлантиришлар: Мариаппа (46), Капу (74), Холебас (90), Саксесс (90).

 

Ливерпуль – Лестер 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 3 Мане, 1:1 – 45 Магуайр.

Ливерпуль – Алиссон, Хендерсон, Матип, ван Дейк, Робертсон, Вейналдум, Кейта (Лаллана, 66), Шакири (Фабиньо, 67), Фирмино (Старридж, 82), Мане, Салах.

Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Магуайр, Чилуэлл, Грэй (Окадзаки, 84), Менди, Ндиди, Мэддисон (Чоудури, 75), Олбрайтон, Варди (Ихеаначо, 90).

Огоҳлантиришлар: Матип (16), Магуайр (41), Рикарду Перейра (50), Чилуэлл (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар