{{ message }}

«Лацио» пенальтилар сериясида «Интер»ни Италия кубогидан чиқариб юборди

Италия кубогининг 1/4 финал босқичида «Интер» клуби ўз майдонида «Лацио» футболчиларини қабул қилди ва пенальтилар сериясида мағлубиятни тан олишди.

Ўйиннинг асосий вақтида гол киритилмади. Фақатгина экстра таймларнинг 108-дақиқасига келиб Чиро Иммобиле меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Икарди пенальтини аниқ амалга ошириб «Интер»ни ўйинга қайтарди.

11-метрлик серияларда эса «Лацио»нинг баланд келди.

Ярим финал баҳсларида «Лацио» клуби «Милан» билан учрашади. Иккинчи жуфтликда «Фиорентино» ва «Аталанта» куч синашади. Ушбу босқичдан ўйинлар икки клуб майдонларида бўлиб ўтади.

Италия кубоги 1/4 финал

«Интер» – «Лацио» 1:1 (0:0, 0:0, 0:0, 1:1), по пенальти - 3:4

Голлар: 0:1 – 108 Иммобиле, 1:1 – 120, пенальти Икарди.

«Интер»– Ханданович, Миранда, Шкриньяр, Д`Амброзио, Асамоа, Кандрева (Наингголан, 105), Гальярдини (Весино, 46), Жоау Мариу (Мартинес, 81), Брозович, Политано (Соареш, 105), Икарди.

«Лацио» – Стракоша, Уоллес (Баштуш, 70), Ачерби, Раду, Марушич, Лейва, Лулич (Дурмиси, 80), Милинкович-Савич, Луис Альберто (Пароло, 101), Корреа (Кайседо, 88), Иммобиле.

Пенальтилар серияси 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.

Огоҳлантиришлар: Гальярдини (44), Уоллес (68), Раду (73), Весино (82), Марушич (86), Милинкович-Савич (87), Лейва (96), Брозович (110), Иммобиле (110), Асамоа (116).

Четлатиш: Раду (120).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар