{{ message }}

Невилл: Сульшернинг «Манчестер Юнайтед» клубидаги ишига баҳорда бахо бериш лозим

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жамоа мураббийи ҳақида фикр билдириб ўтди. Айни дамда жамоаси Оле-Гуннар Сульшер бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «қизил иблислар» кетма-кет 8 та ғалабани қўлга киритишди.

«Сульшерни рад этиш жуда ҳам қийин бўлади. Олти ҳафта илгари «Манчестер Юнайтед» клуби вакилларини Европанинг энг зўр мураббийлари билан музокара олиб бораётган эди. Ўйлашимча, клуб ишини шу тарзда давом эттириши лозим, ахир 3-4 ойдан кейин нима бўлашини билиб бўлмайди.

Лекин Оле-Гуннар Сульшер ишни шундай давом эттирса, «МЮ» олдида катта савол пайдо бўлади. Агар Сульшер мухлислар ва ўйинчиларни қўллаб қувватласа, клуб натижалар қайд этади ва раҳбарият янги мураббийни бошқа жойдан изламайди.

Менинг ўйлашимча, Сульшернинг клубда доимий бош мураббий бўлиш учун имкониятлари жуда катта. Аммо бахони ҳозир эмас балки, март, апрель ва май ойларида қўйиш керак», - дейди Невилл.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар