{{ message }}

«Челси» ўйинчилари Сарридан норози

«Челси» клуби ўйинчиларининг ва жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг орасида келишмовчилик мавжуд.

Жумладан, футболчиларга италиялик мутахассиснинг ўйин куни тонгда машғулот ўтказиши ёқмайди.

Бу ҳақида Саррига бир неча маротаба хабар беришган, бироқ барибир ҳам 30 январь чоршанба кунига машғулотлар белгиланган. Ўша куни «Челси» футболчиларини Англия чемпионати 24-тур доирасида «Борнмут»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

«Борнмут» клубининг эса ўйиндан олдин бир ҳафтадан кўп дам олишга имконияти бор эди. «Челси» футболчилари эса шу вақт орлиғида иккита ўйин ўтказди – Англия кубоги ва лига кубоги мусобақалари. Шунга ҳам қарамай Сарри ўйин куни тонгда машғулотлар ташкил қилган.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар