{{ message }}

Гвардиола: Бизда мотивация етарли, йўқса тўртта фронтда курашаётган бўлмасдик

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионатининг ўтган турида «Ньюкасл»дан учралган мағлубият (1:2) жамоага салбий таъсир ўтказмаслигини маълум қилди.

«Албатта, биз сўнгги ўйиндан қониқмадик. Буни ҳамма тушуниб турибди.

Аммо, агар бизда мотивация бўлмаганида ҳозирда тўртда фронтда курашмаётган бўлардик. Бунинг иложи бўлмасди.

Биз ҳар бир баҳсда янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак, ҳар бир ўйин – бу янги чорлов. Баъзида юксалиш, баъзида эса пастлашлар бўлиб тарди.

Ушбу ҳафтадаги ўйинларга қаранг «МЮ» ва барча кучли олтиликдаги клублар қийинчиликка учради. Олдинда кўплаб ўйинлар бор ва гоҳида улар қийинчилик туғдиради. Бу синов», – дейди Гвардиола.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар