{{ message }}

Самарқанд болалар-ўсмирлар футбол академиясида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларида ишни тўғри йўлга қўйиш, футбол академиялари тарбияланувчилари учун барча шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг келгусида кучли футболчилар бўлиб етишиб чиқиши учун зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.

Жумладан, Самарқанд болалар-ўсмирлар футбол академияси инфратузилмасини яхшилаш ва тарбияланувчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида таъмирлаш ишлари бошланди.
 
Таъмирлаш ишларида қатнашаётган 30 нафардан ортиқ қурувчилар туну кун меҳнат қилишаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Самарқанд вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ётоқхона, ошхона, ювиниш хонаси, хожатхона, ўқув биноси ҳамда маъмурий биноларини таъмирлаш жараёнлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.
 
Бундан ташқари Самарқанд вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг моддий-техника базаси ҳамда инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва замонавий талаблар асосида фаолият юритиши учун янги жой ажратилмоқда.



Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар