{{ message }}

«Наполи» ўзида «Сампдория»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Италия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Наполи» – «Сампдория» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сан-Паоло» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Аркадиуш Милик неаполликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан бир неча сония ўтиб, Лоренцо Инсинье ҳисобни оширди.

89-дақиқада Симоне Верди пенальтини аниқ бажариб, ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Наполи» очколарини 51тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

А Серия, 22-тур

Наполи – Сампдория 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Милик, 2:0 – 26 Инсинье, 3:0 – 89, пенальти Верди.

Наполи – Мерет, Кулибали, Максимович, Мариу Руй, Хюсай, Гамшик (Диавара, 74), Зелиньски, Кальехон, Аллан, Инсинье (Верди, 83), Милик (Уна, 90).

Сампдория – Аудеро, Колли, Андерсен, Берешиньски, Мурру, Линетти, Рамирес (Сапонара, 54), Экдаль (Роналду Виейра, 73), Янкто, Куальярелла, Дефрель (Габбьядини, 59).

Огоҳлантиришлар: Янкто (73), Мурру (76), Андерсен (87).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар