{{ message }}

«Реал», «Барселона», «ПСЖ» ва «Ювентус» 19 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. Футболчи Мадридга йўл олмоқчи

«Бенфика» клуби ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

AS нашрининг хабар қилишича, 19 ёшли португалиялик футболчига «Реал»дан қизиқиш бор. Футболчининг ўзи ҳам «Мадрид»га йўл олишни истамоқда.

Унга шунингдек, «Барселона», «Атлетико», «ПСЖ», «Бавария», «Ювентус», «Милан» ва «Вест Хэм» жамоалардан ҳам қизиқиш бор. Юқоридаги клубларнинг барчаси Фелишнинг нархи билан қизиқишган.

Аввалроқ «Бенфика» қишки трансфер мавсумида Фелишни 70 млн таклиф қилган «Ливерпуль»га сотишни истамаган. Футболчининг клуб билан шартномасига биноан товон пули 120 млн еврони ташкил қилади.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар