{{ message }}

Вальверде: «Реал» одатда «Камп Ноу»да кучли ўйин кўрсатади

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Кубоги ярим финал илк баҳси доирасида «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Месси билан бўладими ёки усиз, биз ўз  услубимиздан чекинмаймиз. «Барселона» доим ғалаба қозониш, устунлик қилиш ва голлар уришни кўзлайди.

Бу ўйинга тайёргарлик кўришда кайфият жуда муҳим. «Реал» одатда «Камп Ноу»да кучли ўйин кўрсатади. Биз Ла Лигадаги баҳсда яхши қатнашдик, рақиб эса ўшанда қийин вазиятда эди, аммо ҳозирда бизни «Реал»нинг энг яхши варианти кутмоқда», – дейди Вальверде.

«Барселона» – «Реал» учрашуви 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси 01:00да бошланади.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар