{{ message }}

«Металлург» назорат учрашувида «Акжайик»ни мағлуб этди

Теглар:

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси учинчи назорат учрашувида Қозоғистоннинг “Акжайик” жамоаси билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада Музаффар Музаффаров томонидан урилган ягона гол ҳал этди. Жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов мазкур учрашувда кўрикда бўлиб турган икки нафар легионер ўйинчига майдонга тушиш имкониятини берди.

Туркиядаги йиғин давомида “Металлург” яна битта учрашувда майдонга чиқади. 8 февраль куни пойтахт вилояти вакилларининг спарринг рақиби “Ленинградец” жамоаси бўлади.

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар