{{ message }}

Бартомеу Иско ҳақида: Агар футболчи «Реал»дан кетишни хоҳласа, биз уни сотиб олишга тайёрмиз

«Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу «Реал» ярим ҳимоячиси Исконинг жамоага олиб келиниши мумкинлиги ҳақидаги гапларга шарҳ берди.

«Агар бизнинг мураббий футболчини сўраса, у эса «Реал»дан кетишни хоҳласа, биз шак-шубхасиз уни ўз сафимизга қўшиб оламиз. Аммо мен бу ерда ишлаётганимдан бери бундай иш содир бўлмади.

Иско? «Реал»га ҳурматни сақлаган ҳолда бу мавзуни клуб президенти Флорентино Перес билан гаплашиб кўраман», – дейди Бартомеу.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар