{{ message }}

JFL in Kokand тарбияланувчиси «Барселона»га тавсия этилди

JFL in Taschkent футбол мактаби мураббийи Дониёр Қориев Каталония футбол федерацияси томонидан ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Семинар давомида “Барселона” футбол мактаби академияси бўлган La Masia фаолияти ҳам ўрганилди. Дониёр Қориев мана шу жараёнда иштирок этиб, "Барселона" (La Masia) мураббийларига JFL in Kokand футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчиси Муҳаммадбилол Туроповни тавсия этди.

Шу билан бирга 12 ёшли футболчи ҳақида тегишли маълумотлар етказилди ва келгусида янги маълумотлар тўпланишига рухсат берилди.

Муҳаммадбилол яқин вақтлар давомида каталониялик мураббийлар кузатувида бўлади. Апрель ойида мактабимиз тарбияланувчиси Барселонага йўл олади ва скаутлар кўригидан ўтади.

Манба: uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар