{{ message }}

Ўзбекистон ОТЖ аъзолари бугун жисмоний тайёргарлик бўйича тестлар топширишди

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Тошкентда йиғин олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди. Мазкур йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда. 

Бугун олимпия терма жамоаси аъзоларидан жисмоний тестлар олинди. Тест натижаларига қараб мураббийлар штаби қайси футболчига қандай юкламалар бериш зарурлиги бўйича хулоса қилишади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.









Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар