{{ message }}

Васкес: «Реал» яхшироқ ўйнади. Дуранг – адолатсиз натижа

«Реал» клуби ҳужумчиси Лукас Васкес Испания Кубоги ярим финал илк баҳси доирасида «Барселона»га қарши кечган ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз яхшироқ ўйнадик ва кўплаб вазиятлар содир этдик. Дуранг – адолатсиз натижа. Бу дуранг уйимизда ёрдам бериши керак. Биз финалга йўл олишимиз зарур.

Иккинчи бўлимда «Барса» босимни кучайтирди, бу нормал ҳолат, чунки улар ўз майдонларида ҳаракат қилишаётганди. Биз ўйиндан қониқдик, аммо натижадан эмас», – дейди Васкес.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар