{{ message }}

Венгер бир ой ичида тўртта таклифдан биттасини қабул қилиш истагида

«Арсенал» клубининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер футболга қайтишга тайёр. Франциялик мутахассис бир ой ичида унга келиб тушган тўртта таклифнинг биттасини танлаш истагида.

The Times нашрининг тарқатган маълумотига кўра, Венгер дўстларига ўйинчилар билан бўлган кундалик ишини қумсаётгани ва футболга қайтиш истигада эканлигини айтган.

Мураббий ҳали ҳам Лондонда яшаб келмоқда, лекин АПЛ нинг биронта ҳам клубида фаолият юритмайди.

Венгер ҳозир қуйидаги 4 та таклифни ўйлаб чиқмоқда: «ПСЖ» клубида директор лавозими, Франция терма жамоаси бош мураббийлиги ва яна иккита Европанинг етакчи клубларини бошқариш учун таклиф.

Манба: www.thetimes.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар