{{ message }}

Расман. Эмилиано Сала самолёт ҳалокати натижасида вафот этди

Аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала самолёт ҳалокатида вафот этгани расман тасдиқланди.

Дорсет графлиги полицияси сув остидан топилган самолёт бўлаклари ичидан 28 ёшли футболчининг жасади топилганини маълум қилди. Ўша самолётда бўлган яна бир шахс – учувчи Дэвид Айбботсонни қидириш ишлари давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, «Нант»дан «Кардифф»га трансфер қилинган футболчи Уэльсга кетаётган пайтда ҳалокатга учраганди. 21 январда PA 46 Malibu самолёти Ла-Манш устидан ўтаётган пайтда бедарак йўқолган, кейинчалик 3 февралда сув остидан унинг қолдиқлари топилганди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар