{{ message }}

«МЮ» Фил Жонс билан янги шартнома имзолади

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Фил Жонс манкунианлар билан амалдаги шартномасини узайтирди.

26 ёшли футболчи «МЮ» билан 2023 йилга қадар мўлжалланган янги келишув имзолади. Шартнома кейинчалик яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Жонс «МЮ»га 2011 йилда келган. Ушбу мавсум инглиз ҳимоячиси АПЛнинг 11та ўйинида қатнашди.

Манба: www.manutd.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар