{{ message }}

Энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Франциянинг L’Équipe нашри Европа кучли бешлик чемпионатларида энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатда етакчиликни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритди. Аргентиналик футболчи солиқлар ушланишидан аввал ойига 8,3 миллион евро маош олади.

Иккинчи ўринда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду (4,7 млн) бўлса, кучли учликни «Атлетико» форварди Антуан Гризманн (3,3 млн) якунлаб берган.

Энг кўп маош оладиган футболчилар ўнлиги билан танишинг

1. Лионель Месси («Барселона») – 8,3 млн евро ойига

2. Криштиану Роналду («Ювентус») – 4,7

3. Антуан Гризманн («Атлетико») – 3,3

4. Неймар («ПСЖ») – 3,06

5. Луис Суарес («Барселона») – 2,9

6. Гарет Бэйл («Реал») – 2,5

7. Филиппе Коутиньо («Барселона») – 2,3

8. Алексис Санчес («МЮ») – 2,28

9. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 1,73

10. Месут Ўзил («Арсенал») – 1,6

Бундеслига бўйича энг кўп маош «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскига тегишли – 1,37 млн евро.

Манба: www.lequipe.fr
Киритиш

Ўхшаш хабарлар