{{ message }}

Икром Алибоев: Япония лигаси Осиёда биринчи ўринда туради, деб ўйлайман

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Жанубий Кореянинг “Сеул” футбол клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Твиттердаги саҳифаси орқали япон клублари ҳақида фикр билдирди.

“Япониянинг футболи жуда кучли экан. Япониянинг қуйи ва олий лигаси (J-liga назарда тутилмоқда – таҳририят изоҳи) клублари билан ўртоқлик ўйинлари ўйнайдик. Кучли жуда ҳам.

Ўртоқлик ўйинларидан сўнг Япония лигаси Осиёда биринчи ўринда туради, деган фикрга келдим”, - дея ёзади Икром Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, Алибоев ўтган мавсум Тошкентнинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилган ва Суперлига ғолиблигини қўлга киритган эди. Мавсум якунига етгандан сўнг “Сеул” клуби билан шартнома имзолади.

Манба: uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар