{{ message }}

Месси ўртоқлик учрашувида иштирок этса Марокаш футбол федерацияси кўпроқ пул тўлайди

Марокашнинг қироллик футбол федерацияси Аргентина футбол ассоциацияси билан икки давлат ўртасида бўладиган ўртоқлик учрашувида Лионель Мессининг иштирок этиши борасида музокара олиб бормоқда.

Аргентина терма жамоаси март ойида иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади – Венесуэла билан «Ванда Метрополитано»да ва Марокаш билан Танжереда.

ЖЧ-2018 дан кейин бироз танаффус олишни истаган Месси Аргентинанинг Мадриддаги ўйинига қайтиши нияти борлиги айтилган эди. Марокашликлар 31 ёшли футболчини ўзларига қарши ўйнаши учун кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Марокаш федерацияси АФА га ўйин учун 969 минг евро таклиф қилган ва унда Месси иштирок этмаса бу пул 528 минг еврога тушади. Мессининг Марокашга қарши ўйнаши 441 минг еврога бахоланмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар