{{ message }}

Погба биринчи маротаба чемпионатда бир мавсум давомида 10 та гол урди

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба Англия чемпионати «Фулхэм» жамоасига қарши кечган баҳсда ҳисобни очди.

25 ёшли франциялик футболчи учун АПЛ да жорий мавсумдаги 10-си бўлди. Шу билан ўйинчи 23 та ўйинда 8 та голли узатмани амалга оширган.

Погба Моуриньо бошқаруви остидаги 14 та ўйинда 3 та гол урди ва Сульшер келганидан кейин эса 9 та ўйинда 7 та тўп киритди.

«Ювентус» клуби таркибида жаҳон чемпиони икки маротаба 8 тадан гол урган. Ушбу мавсум Поль учун катта футболдаги 8-си ҳисобланади.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар