{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» Лондонда ғалабага эришди ва турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Фулхэм» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз якунига теди. Лондонда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 14-дақиқасидаёқ манкунианлар олдинга чиқиб олишди, Поль Погба жарима майдони ичида узатмани қабул қилиб олди ва ўткир бурчак остидан ажойиб зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

23-дақиқада Антони Марсьяль майдон марказидан тезлик олиб жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарбаси билан жамоасининг иккинчи голини урди. 65-дақиқада Погба пенальтини аниқ бажариб, ўзининг иккинчи жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда очколарини 51тага етказиб олди ва тўртинчи ўринга кўтарилди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

АПЛ, 26-тур

Фулхэм – Манчестер Юнайтед 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 14 Погба, 0:2 – 23 Марсьяль, 0:3 – 65, пенальти Погба.

Фулхэм – Рико, Одои, Ле Маршан, Рим, Чемберс, Шюррле (Кристи, 53), Сери, Бабел (Кэрни, 77), Брайен (Сессеньон, 81), Вьетто, Митрович.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Диогу Далот, Джонс, Погба (Мактомини, 74), Матич, Мата, Эррера (Байи, 85), Марсьяль (Санчес, 70), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Брайен (25), Чемберс (38), Матич (43), Де Хеа (90), Митрович (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар