{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» пенальтини голга айлантириш бўйича АПЛда етакчи бўлиб турибди

«Манчестер Юнайтед» клуби Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган баҳсда «Фулхэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0).

65-дақиқада Поль Погба 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажарди. Бу манкунианларнинг ушбу мавсумда пенальтидан урган 7-голлари бўлди.

«Манчестер Юнайтед» бу борада АПЛ жамоалари ичидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

Погба 5та пенальтини голга айлантириган бўлса, Жесси Лингард ва Антони Марсьяль бир мартадан бу ишни қила олишган.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар