{{ message }}

«Ливерпуль» ўз майдонида «Борнмут»ни йирик ҳисобда енгди ва биринчи ўринга қайтди

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Ливерпуль» – «Борнмут» учрашуви ўз якунига теди. «Энфилд» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

34-дақиқада Садио Мане ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, мерсисайдларни олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳужумда офсайд бўлганди, бироқ ҳакамлар ушбу вазиятни кўрмай қолишди.

34-дақиқада Жоржиньо Вейналдум тўпни дарвозабон устидан ошириб гол урди. Иккинчи бўлим дебютида Роберто Фирминодан ажойиб пас қабул қилиб олган Муҳаммад Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари омадсиз серияларига нуқта қўйиб, биринчи ўринга қайтишди. «Ливерпуль» 65 очко билан биринчи ўринга кўтарилди. «Борнмут» эса 33 очко билан 11-поғонада қолди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

АПЛ, 26-тур

Ливерпуль – Борнмут 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 24 Мане, 2:0 – 34 Вейналдум, 3:0 – 48 Салоҳ.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Матип, Робертсон, Вейналдум (Александер-Арнолд, 77), Милнер, Кейта, Фабиньо, Мане (Ориги, 87), Салах, Фирмино (Старридж, 90).

Борнмут – Боруц, Кук, Рико (Мифем, 80), Смит, Аке, Серман, Айб (Соланке, 59), Фрэйзер, Гослинг, Кинг, Лерма (Муссе, 73).

Огоҳлантиришлар: Рико (25), Смит (38), Матип (61), Робертсон (87).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар