{{ message }}

Диего Симеоне: VAR – «Атлетико»нинг мағлубиятига сабаб эмас

«Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати 23-тур доирасида «Реал»дан қабул қилиб олинган мағлубиятга изоҳ бериб ўтди.

«Жуда ҳам қийин ўйин бўлди ва рақиб биздан кучли эди. Улар яхши ўйин кўрсатишди ва ғалаба билан табриклайман.

Родрида бутун ҳафта давомида муаммолар мавжуд эди, ҳаттоки бугун тонгда ҳам шубҳаларимиз бор эди, шунинг учун ҳам уни сўнгги 20 дақиқада майдонга туширдим.

Одатда мен VAR ҳақида гапирмайман. Бу тизим албатта барчамиз учун фойда олиб келади. Мен такрорларни кўрмадим. VAR – «Атлетико» жамоасининг бугунги мағлубиятига сабабчи эмас.

Биз янада тезроқ кучли бўлишимиз керак», - дейди Симеоне.

Манба: www.twitter.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар