{{ message }}

«ПСЖ» ўзида «Бордо»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Франция чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «ПСЖ» – «Бордо» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

42-дақиқада Эдинсон Кавани пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни очди ва шу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, «ПСЖ» 59 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. «Бордо» (28) 12-поғонада қолди.

Лига 1, 24-тур

ПСЖ – Бордо 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 42, пенальти Кавани.

ПСЖ – Буффон, Кимпембе, Менье (Дагба, 80), Тиаго Силва, Дани Алвес, Верратти (Паредес, 59), Нсоки, Диаби, Нкунку, Шупо-Мотинг, Кавани (Мбаппе, 46).

Бордо – Костиль, Сабали, Пабло (Йованович, 46), Кунде, Паленсия, Санкаре, Отавио, Башич (Тчуамени, 60), Камано (Корнелиус, 78), Бриан, де Превиль.

Огоҳлантиришлар: Санкаре (2), Нсоки (10), Камано (18), Тиаго Силва (32), де Превиль (52), Диаби (62).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар